Ҳитлер қачон ўлган эди?
Француз олимлари 1946 йилдан бери илк марта Адолф Ҳитлернинг тишларини ўрганиб чиқди ва унинг ўлими санасини аниқлашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар 2017 йили Россия уларга берган Ҳитлернинг қолдиқлари ҳақиқий эканини таъкидлашмоқда.
Экспертиза Ҳитлернинг 1945 йил 30 апрель куни ўлганини тасдиқлади.
«Биз Ҳитлер ҳақидаги барча назарияга нуқта қўя оламиз. У сувости кемасида Аргентинага бормаган. У Антарктиданинг махфий базасида ҳам, Ойнинг қоронғу томонида ҳам эмас», – деди эксперт гуруҳи раҳбари Филипп Шарлье.
Шунингдек, олимлар диктаторнинг бош суягини текшириб кўришди. Текширув хулосалари Ҳитлернинг ўлимидан бир йил аввалги бошининг рентгенографиясига тўлиқ мос тушди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аввал олимлар фашист диктаторининг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳақида кўп тер тўкишган экан.
Ҳитлернинг тиш протезлари орасида заҳар асорати ҳамда бош суягида ўқ излари борлиги аниқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter