Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда аэропорт ходими карантин пайтида уйига етволиш учунгина 28 тонна пиёз сотиб олди

Ҳиндистонда аэропорт ходими карантин пайтида уйига етволиш учунгина 28 тонна пиёз сотиб олди

Фото: «Foodretail.ru»

Ҳиндистоннинг Аллоҳобод шаҳрида истиқомат қилувчи бир киши карантин пайтида пиёз савдогари қиёфасида Мумбайдан уйига етиб олишга уринган. Бу ҳақда «CNN» нашри хабар берди.

Қатъий изоляция тартибига қарамай, озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларига штатлар чегарасини кесиб ўтишга рухсат берилган. 21 апрель, сешанба куни Мумбай аэропорти ходими Прем Мурти Пандей озиқ-овқат бозоридан 28 тонна пиёз харид қилган. У сабзавотни ижарадаги юк машинасига ортиб, ҳайдовчи ёллаган. Прем сабзавот сотувчиси сифатида карантин пайтида ўрнатилган постлардан ўтишни ният қилган.

Прем жонажон Аллоҳобод шаҳригача бўлган 1400 км масофани уч кун ичида босиб ўтган. Йўл давомида учта штатдан ўтган.

25 апрель, шанба куни Аллоҳобод полициячилари Премнинг ниятидан воқиф бўлишган ва уни карантинга жойлашган.

«Унда коронавирус аломатлари йўқ, лекин эҳтиёт юзасидан икки ҳафтага тиббий муассасага жойлаштирилди», — деди маҳаллий полиция вакили Арвинд Кумар Сингх.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг