Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Олимпия ўйинларини ўтказмоқчи

Ҳиндистон Олимпия ўйинларини ўтказмоқчи

Фото: «Большая Азия»

Ҳиндистон 2036 йилда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун курашиб кўрмоқчи. Халқаро олимпия қўмитасига тақдим этиладиган ариза устида иш бошланган, дейилади «Вести» хабарида.

Ҳиндистон миллий олимпиада қўмитаси президенти Нариндер Батранинг таъкидлашича, Олимпия ўйинлари уч-тўртта шаҳарда ўтказилиши мумкин. Масалан, энг зўр стадионларга эга Аҳмадобод Ўйинларни очиб берса бўлади.

Маълумот учун: Ёзги олимпия ўйинларига 2024 йилда Париж (Франция), 2028 йилда Лос-Анжелес (АҚШ), 2032 йилда Брисбен (Австралия) мезбонлик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг