Ҳиндистон коронавирусга қарши курашаётганлар шарафига ўзгача тадбир тайёрламоқда
Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари Деҳлида ҳалок бўлган полициячилар ёдгорлиги ҳамда коронавирусга қарши курашаётган 12 та шифохона узра атиргул гулбаргларини сочиб чиқди, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазирлиги.
Шунингдек, «коронавирусга қарши жанг қилувчилар» шарафига Ҳиндистон пойтахти узра учта Lockheed C-130 ҳарбий-транспорт самолёти, сал кейинроқ эса учта Су-30 МКИ, МиГ-29, Jaguar қирувчи самолётлари учиб ўтишган.
Кечқурун акцияга Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флоти қўшилади — маҳаллий вақт билан соат 19:30 да Мумбай лангар ташлаб тўхтайдиган жойда 5 та кема янги касалликка қарши курашаётганлар шарафига чироқларини ёқиб, сигнал ракеталарини отади ва сиреналарини ишга туширади. Шунингдек, кемаларда «Ҳиндистон коронавирусга қарши курашаётганлардан миннатдор» ёзуви туширилган плакатлар пайдо бўлади.
Акцияда Ҳиндистон қирғоқларини қўриқлаш бўлинмалари ҳам иштирок этади — 25 та ҳудудда, жумладан, олисда жойлашган Андаман ва Никобар оролларидаги кўплаб кемалар ҳам чироқларини ёқишади, вертолётлар эса коронавирусга қарши курашаётган шифохоналар узра атиргул гулбаргларини сочишда давом этади.
«РИА Новости»нинг хабарига кўра, Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 39,9 минг кишига етган, 1,3 минг киши вафот этган, 10,6 минг киши тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter