Ҳиндистон бош вазиридан қаттиқ карантин киритишни талаб қилишяпти
Ҳиндистонлик сиёсатчилар ва тиббиёт экспертлари бош вазир Нарендра Модидан умуммиллий карантин жорий этишни талаб қилишмоқда.
Мамлакатда пандемия янада авж олган: уч кундан бери суткасига 400 минг нафардан зиёд бемор рўйхатга олиняпти. Гоа штатида тест топширган ҳар иккинчи инсонда коронавирус топиляпти. Ўз вакцинасини ишлаб чиқараётганига қарамай, Ҳиндистонда вакцина билан эмланганлар улуши умумий аҳоли сонига нисбатан жуда пастлигича қолмоқда.
Worldometer маълумотларига кўра, Ҳиндистонда, 8 май тонгига келиб, коронавирус билан касалланганлар сони 21,89 млн. нафарга етган. Пандемия қурбонлари сони 238 минг нафардан ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter