Ҳиндистон бош вазири коронавирусга қарши курашда ўз таклифини айтди
Коронавирус пандемияси даврида бутун дунё йогага ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эҳтиёж сезмоқда: у касалликка чалинган одамларнинг тузалишига ёрдам беради, деди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди.
21 июнь — Халқаро йога куни.
Коронавирусга қарши курашда пранаяма нафас тизими машқлари, айниқса, самарали. У респиратор тизимини мустаҳкамлайди. Шунингдек, кўпгина асаналар ҳам иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилади, дея Модининг сўзларини келтирган «The Times of India».
«Йоганинг чегараси йўқ, у ёш, жинс, ирқ, тери ранги, келиб чиқиши, дин танламайди, у барчага тегишли», — деди сиёсатчи.
COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавируси ўтган йили декабрь ойида тарқала бошлаган. Хитойнинг Ухань шаҳри инфекция ўчоғига айланди. Касаллик бир неча ой ичида дунёнинг 210 та давлатини қамраб олди. 11 март куни ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди.
Бугун, яъни 21 июнь ҳолатига кўра, дунё бўйича 8,9 миллион кишида коронавирус қайд этилди. 466 минг нафар бемор вафот этди, 4,7 миллион киши тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter