Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон бош вазири «коронавирус бўрони» ҳақида эълон қилди

Ҳиндистон бош вазири «коронавирус бўрони» ҳақида эълон қилди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди «коронавирус бўрони» мамлакатни ларзага келтираётганини эълон қилди. Ҳиндистон ҳукумати раҳбари коронавирус юқтирганларнинг кунлик рекорд даражада кўпайишига шундай муносабат билдирди.

«Биз инфекциянинг биринчи тўлқини билан муваффақиятли курашган эдик, аммо иккинчи тўлқин халқимизни ларзага келтирди», деди у.

Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда аниқланган касалликлар сони 349 мингни ташкил этди, ҳар куни минглаб кишилар касаллик қурбони бўлмоқда.

Деҳлидаги шифохоналар касалларни қабул қилишдан бош тортишмоқда, чунки улар тиббий кислород ва ўрин етишмовчилигига дуч келишган. Шифокорлар беморлар оқимига дош бера олмаяптилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг