Ҳайвонот боғидаги йиртқичлар катагидан аввал пойабзал, сўнгра жасад топилди
Покистондаги «Sherbagh Zoo» ҳайвонот боғи ходимлари йўлбарслар ва қоплонлар яшайдиган жойни тозалаётганларида ҳайвонларнинг бири оёқ кийим ғажиётганини кўриб қолишди. Ишчиларни даҳшатли хаёллар чулғади. Энг қоронғу шубҳалар билан улар ҳудудни кўздан кечириб, тезда йиртқичлар томонидан ўлдирилган номаълум одамнинг жасадини топдилар.
Нотаниш шахснинг ўлими юзасидан тергов бошланган. Айни пайтда қурбоннинг шахси аниқланмоқда, ҳайвонлар билан бу тахлит учрашиш сабаблари қидирилмоқда. Эркак руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келган бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter