Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳаёсизлик ва порнография бемалол бўлиб қолди» — Алишер Қодиров

«Ҳаёсизлик ва порнография бемалол бўлиб қолди» — Алишер Қодиров

Фото: @alisher_qodirov

«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров рекламаларда  давлат тили оёқости қилинаётгани етмаганидек, унда ҳаёсизлик ва порнография элементлари учраётганини танқид қилди.

«Биз Европа эмасмиз! Рекламада давлат тили оёқости қилингани етмагандек ҳаёсизлик ва порнография элементлари ҳам бемалол бўлиб қолди.

Буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин эмас! Рекламанинг мазмуни ва шакли тубдан қайта кўриб чиқилиши керак», — деб ёзади партия раҳбари. 

Унинг қайд этишича, «Миллий тикланиш» партияси «Реклама тўғрисида»ги қонунни янги таҳрирда кўриб чиқишни бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг