Ҳайдовчими ё йўловчи: камар тақмаслик бўйича жазога аниқлик киритилди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мурод Шералиев автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, жаримани ўзи тўлаши кераклигини айтган. Бу масалани Xabar.uz сайти кўтариб чиққанди.
«Ҳайдовчининг мажбуриятлари йўл ҳаракати қоидаларида алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ҳайдовчи олдиндаги йўловчини хавфсизлик камарини тақиши учун огоҳлантириши керак, ундан кейин йўловчи камарни тақмаса, унинг ўзига чора кўрилади, ҳайдовчига эмас», — деган ЙҲХХ бошқарма бошлиғи ўринбосари.
Мурод Шералиев йўловчига чора кўрилишига батафсил тўхталмаган. Масалан, қандай жазо тури қўлланилади: жаримами, огоҳлантириш ёки бошқами?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter