Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин бўлади

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин бўлади

«Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (272-сон, 04.05.2021 й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Илгари бу тартиб Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиб келинаётган эди.

Ушбу тартиб троллейбус ва трамвай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг