Ҳайдовчилар диққатига! 26-27 май кунлари Тошкентга келиш тавсия этилмайди
Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларга 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрига қараб ҳаракатланмасликни тавсия қилди.
Ҳайдовчиларга мурожаатга кўра:
- Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Зарурат бўлмаганда, ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинади!
Шунингдек, ЙҲХХ маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter