Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасайиши кутиляпти

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасайиши кутиляпти

Фото: Xabar.uz

Бугун ва эртага  ҳаво ҳарорати 34-39° атрофида  илиқ ва қуруқ бўлади. 

8 сентябрда республика шимолига антициклон кириб келиши бошланади, антициклон Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9-10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.

Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 сентябр, чоршанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида ҳарорат 32-37° бўлган илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий вилоятларда ҳарорат 25-30° гача пасаяди.

9-10 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашади. Жума кунига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари ва ерта тогда 12-17° гача, кундуз кунлари 23-28° гача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га пастдир.

8-10 сентябрда ҳаво массасининг ўзгариши Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши билан кузатилади.

6-7 сентябрда республиканинг шимолий ва чўл ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг