Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳашар прокурорларга ҳам ярашар

Ҳашар прокурорларга ҳам ярашар

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бугун бошланиб, эртагаям давом этадиган «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашаридан прокуратура органлари ҳам четда тургани йўқ. 

Бош прокуратура ходимлари эртлабданоқ ишга киришиб кетди: маҳкама биноси атрофида кимдир ер чопган, бошқасининг қўлида супурги, яна бири дарахт оқлашга тушган...


Аслида-ку, бунақа ишлар боғбон ёки фаррошлардан ортмайди. Бироқ ҳашар — миллий қадриятлармизнинг ажрамас бўлаги. Бунда меҳр-оқибат, ўзгалар тақдирига дахлдорлик каби туйғулар мужассамки, буни ҳар ким — у ким бўлишидан қатъи назар — танасида ҳис қилмоғи керак.

Ўтказилаётган  хайрли тадбир эса инсондаги ана шундай туйғуларни яхши маънода «қитиқлаб» қўядики, ҳашардан провард мақсад ҳам шунда. Қолаверса, «халқ прокуратураси»га айланишга астойдил ҳаракат қилаётган тизим халқ ҳашаридан четда қолиши мумкин ҳам эмас-да.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг