Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий аёлларни тақдирлаш учун янги нишон таъсис қилинди

Ҳарбий аёлларни тақдирлаш учун янги нишон таъсис қилинди

Ўзбекистон Президентининг «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур кўкрак нишони Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган.

Давлат раҳбарининг қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва «Тўмарис» кўкрак нишони ҳамда унинг гувоҳномаси тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди.

«Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг