Ҳар 17-бино вайрон бўлган — Туркиядаги зилзила ҳудуди
Туркия шаҳарсозлик вазирлиги зилзила оқибатида мамлакатдаги салкам 8 мингта бинони бузишга тўғри келади, деган хулосага келди. Бу шу пайтгача ўрганишлардан сўнг чиқарилган хулоса, рақамлар янада катталашиши аниқ.
«Айни пайтгача биз 10 та вилоятдаги 132 898 та бинони текширдик, шулардан 7 584 таси вайрон бўлган ёки зудлик билан бузиб ташлаш шарт. Қолаверса, зилзила оқибатида 12 617 та бино яшаш учун яроқсиз аҳволга келган», — дейилади вазирлик баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter