Ҳамширани калтаклаган ҳамкасбига жиноят иши очилди
23 октябр, якшанба куни Сурхондарёнинг Деновида ҳамширанинг бошқа бир ҳамшира томонидан калтаклангани ва бунга ССВнинг муносабати ҳақида хабар қилинган эди.
Вилоят прокуратураси ҳам ҳолат назоратга олингани ва тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳамшира С.Т. ҳамда фуқаро С.Қ. лар Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. билан жанжаллашиб, унга «енгил» тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 2022 йил 23 октябрда С.Қ. ва С.Т.ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатларининг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter