Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҲАМАС сулҳга рози, аммо Исроил энди қайтмоқчи эмас

ҲАМАС сулҳга рози, аммо Исроил энди қайтмоқчи эмас

ҲАМАС гуруҳи раҳбарияти гуруҳ Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларини қабул қилганини айтди.

Гуруҳ ўз қарори ҳақида Қатар ва Миср воситачиларини хабардор қилганини билдирган.

Тафсилотлар, жумладан, сулҳ муддати ва унинг Ғазода гаровга олинганларга таъсири қандай бўлиши ҳали эълон қилинмаган.

Исроил аввалроқ қуруқликдаги операция олдидан фаластинликларни шарқий Рафаҳни тарк этишга чақирган эди.

Миср матбуотининг хабар беришича, сулҳ музокаралари якшанба куни ХАМАСнинг қуролли қаноти зиммасига олган ракета ҳужумида тўрт нафар исроиллик аскар ҳалок бўлганидан кейин тўхтаб қолган.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Исроил қўшинлари ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, Рафаҳга киришини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Исроилга қурол юборишни тўхтатгани маълум бўлганди. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу Исроил ҳар қандай вазиятда урушни давом эттиришини маълум қилган. Шунингдек, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳри аҳолисини ҳудудни тарк этиб, «кенгайтирилган гуманитар ҳудуд»га ўтишга чақирганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг