Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамас сулҳ битими яқин эканини айтди

Ҳамас сулҳ битими яқин эканини айтди

Фаластин гуруҳи Қатарга ўз жавобини етказганини айтди. The Washington Post нашрининг ёзишича, Исроил ва Ҳамас АҚШ воситачилигида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш эвазига гаровга олинганларни озод қилиш бўйича дастлабки келишувга эришган.

Ҳамас Исроил билан сулҳ битимига эришишга яқин, дейилади Ҳамаснинг баёнотида.

«Ҳаракат Қатардаги биродарлар ва воситачиларга жавобни етказди ва биз сулҳ битими тузишга яқинмиз», — дейилади хабарда.

The Washington Post маълумотларига кўра, камида беш кунга ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши ҳақида гап кетмоқда. Гаровга олинганлар ҳар 24 соатда кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда озод қилинади. Газетанинг қайд этишича, озод қилинадиганларнинг сони ҳозирча аниқ эмас. Ҳаммаси бўлиб Ҳамас 200 дан ортиқ одамни ушлаб турибди. Доҳада бир неча ҳафтадан бери Исроил, АҚШ ва Ҳамас ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Америка президенти Жо Байден Исроил ва Ҳамас ўртасидаги келишув якунига яқин эканини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг