ҲАМАС келишувдан бош тортди
Исроилнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганлар бўйича келишув таклифи ҲАМАС томонидан рад этилди.
ҲАМАС манбасининг таъкидлашича, улар Қатар, Миср ва америкалик воситачиларнинг 40 нафар гаровга олинганларни озод қилиш таклифидан фарқли ўлароқ, 50 ёшдан ошганлар тоифасига кирувчи 20 нафар гаровга олинганларни озод қилишга тайёр. Шунингдек, ташкилот гаровга олинганларни озод қилишдан олдин Исроилдан олти ҳафталик сулҳга рози бўлишини талаб қилган. Ушбу талаб бажарилмагунича, келишув бўлмайди.
Аввалроқ Исроил 1,5 миллион фаластинлик яширинган шаҳарга ҳужум тайёрлаётгани хабар қилинганди.
Бинямин Нетаняҳу Рафаҳга ҳужум Ғазо секторида сақланаётган исроиллик маҳбусларни озод қилиш ва «Ҳамас устидан ғалаба қозониш» учун зарур, деб айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter