ҲАМАС Исроил билан келишдими? Сўнгги маълумотлар

Ғазода ҳукмрон ҲАМАС ҳаракати ҳалигача Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани йўқ, дея маълум қилди Оқ уй.
Исроил эса АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг режасини маъқуллади. Аввалроқ араб ОАВлари иккала томон ҳам келишувни маъқуллагани ҳақида хабар берган эди.
Al-Arabiya телеканалига кўра, режа Вашингтон, Қоҳира ва Доҳа келишувга эришилган кундан бошлаб 60 кун давомида ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини таъминлашини назарда тутади. Улар муддати узайтирилган тақдирда ҳам кафил бўлади. Шунингдек, битим амалга оширилишининг биринчи ҳафтасида икки босқичда 10 нафар тирик гаровга олинганларни озод қилиш ва 18 нафар ўлик гаровга олинганларнинг жасадларини қайтаришни ҳам назарда тутади.
Аввлароқ АҚШнинг Ғазо бўйича янги режаси ошкор этилганди. Ушбу режада БМТ томонидан анклав аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини қайта тиклаш ҳам назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter