ҲАМАС чет эллик гаровга олинган асирларни меҳмонлар деб атади
ҲАМАС сиёсий бюроси бошлиғи ўринбосари Солиҳ ал-Арури Ливаннинг ал-Манар телеканалига берган шарҳида Ғазо секторида сақланаётган асир исроилликлар Фаластин маҳбусларига алмаштирилиши кераклигини, чет эллик гаровга олинганлар эса меҳмон эканлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Биз ҳибсга олган чет элликлар меҳмон ҳисобланади. Сионист маҳбусларга келсак, улар бизнинг маҳбус биродарларимизга алмаштирилиши керак», деди ал - Арури.
Аввалроқ, Ҳамаснинг 138 маҳбусда хорижий паспортлари борлиги маълум бўлди, улар орасида олти нафар Россия фуқароси бор. Россияликлардан ташқари, 54 нафар Таиланд, 15 нафар аргентиналик, 12 нафар немис ва 6 нафар француз асирликка олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter