Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳалолликка асосланган муносабатлар: Ucell’дан Sof тарифи

Ҳалолликка асосланган муносабатлар: Ucell’дан Sof тарифи

2022 йил 21 мартдан янги Sof тарифи жорий этилиб, у кейинги ойга ишлатилмаган харажатлар ва трафикни тўлиқ назорат қилади.    

Янги Sof тарифи абонентлар манфаатларини ўйлаган ҳолда яратилган ва фойдаланувчилар  эҳтиёжларини кўзлайди.

Унинг шиори – «Шунчаки. Ҳамиша. Арзонроқ». Шунчаки – фойдаланишда соддаликка асосланади. Ҳамиша – абонентлар билан доим мулоқотда. Арзонроқ – арзон нархларда кўпроқ интернет ва дақиқалар.  

 Андрей Шишковский, Ucell Бош директори:

— Янги тариф режасини тайёрлашда абонентларимизнинг бирламчи хоҳишларини қондиришни асосий мақсад сифатида белгиладик. Янги тариф режаси олдингидан анча қулай. Ҳозир бизда тарифларнинг уч гуруҳи мавжуд: кириш тарифлари, модем ва қурилмалар ҳамда тариф ва смартфонлар учун асосий Sof тарифи.  У жуда содда ва тушунарли.

Соф — тоза ва шаффоф маъноларини англатади. Биз ҳар бир абонент билан айнан шундай - ўзаро ишонч ва очиқликка асосланган муносабатда бўлишни истаймиз. Бизнинг абонентларимиз тўлиқ эркин бўлишларини хоҳлаймиз. Шунинг учун қўнғироқлар ва интернетни манфаатли нархларда таклиф этамиз ва алоқа учун харажатларни абонентларимизнинг ўзлари назорат қилишларига имкон берамиз.

Гигабайтлар ва дақиқалар «куйиб» кетмайди

Келинг, таниш вазиятни таҳлил қиламиз. Абонент тариф режасига уланди ва у ўзи уланган тариф бўйича трафикка эга бўлди. Ойнинг охирида сарфланмаган гигабайтлар ва дақиқалар қолиши мумкин. Янги давр бошланиши билан қолдиқлар «куйиб» кетади. Одамга алам қилади, тўғрими? Жорий ҳисоб даврида тариф бўйича дақиқалар, SMS ва ГБларнинг қолдиғи кейинги ойга ўтказилади. Фақат абонентлик тўловини ўз вақтида тўласангиз бўлгани.

Харажатларни тўлиқ назорат қилиш

Ucell мобил алоқа харажатларини назорат қилишга ақл билан ёндашиш имкониятини тақдим этади. Sof тарифларида интернет-трафиги муддати ўтгач, тариф ва пакетлар бўйича абонентда лимитга қўшимча автоматик тарификацияси бошланмайди. Тарифда ГБ тугаса, абонент таклиф қилинган учта ечимдан бирини танлаши мумкин:

— Қўшимча интернет-пакетга уланиш;

— Restart хизматидан фойдаланиш – тарифда лимитларни янгилаш;

— Лимитга қўшимча тарификацияни улаш.

Sof тариф линейкасида, абонентлик тўловини тўлиқ ҳажмда ечиш учун абонентнинг ҳисобида маблағ етарли бўлмаса, абонентлик тўловидан пул ечилмайди. Номер вақтинча блокка тушмайди, абонент ҳисобини етарлича тўлдирганидан кейингина абонент тўлови ечилади ва трафик тўлиқ ҳажмда белгиланади. Ҳисобингизда ноль ва блокланган бўлганда ҳам, ucell.uz сайтига кириб, маҳсулотлар тўғрисида маълумот олиш мумкин.  

Лимитсиз қўнғироқлар ва янада кўп интернет

Оператор ҳар бир фойдаланувчининг эҳтиёжини ҳисобга олишга интилган. Тарифлар кўп гаплашишни хуш кўрувчи ва ҳар доим онлайн бўлишни истаганлар учун муҳим.

Яна бир афзаллик: нархига нисбатан ҳажм бўйича янада манфаатли тўлдириш. Тарифларда интернет янада кўп, 40 минг сўмдан бошланадиган Sof тарифларида эса, қўнғироқлар лимитсиз. Бундан ташқари, интернет, дақиқалар ва SMS учун лимитга қўшимча тарификациянинг нархи бир неча мартага камайтирилган.

Ҳаммаси ҳалол

Абонент нимага тўлов қилган бўлса, барчасидан  фойдаланиши мумкин. Блокланган статусда ҳам у фойдаланишга улгурмаган интернетидан фойдаланиш имконияти бўлади.  

Абонентлар ҳақида қайғуриб

Линейка қулай нотификация билан тўлдирилган. Трафигингиз ёки ҳисобингизда пулингиз тугайверса, оператор сизни хушмуомалалик билан огоҳлантиради. Нотификациялар манбага элтувчи қулай ҳаволаларга эга, бу ерда керакли маълумотларни олиб, зарур амалларни бажариш мумкин.

Қўшимча бонус сифатида Sof тарифига уланган барча абонентларга бир ойлик лимитсиз Telegram тақдим этилади ва унга тарифдаги интернет сарф қилинмайди.

Sof тарифларига исталган бошқа тариф линейкасидан ўтиш мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг