Ҳалок бўлган операторнинг оиласи Болдуинни судга берди
Суратга олиш майдончасидаги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган оператор Галина Ҳатчинснинг оиласи «Занг» фильми масъулларини судга берди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрида фильмни суратга олиш жараёнида таниқли актёр Алек Болдуин қуролдан ўқ узиши оқибатида оператор аёл Галина Ҳатчинс оғир жароҳат олган ва шифохонада оламдан ўтганди. Англашилмовчилик сабаб репетиция чоғи Болдуин қўлидаги қуролда бўш патронлар ўрнида жанговар патронлар бўлган.
Операторнинг оиласи ушбу фильм бош роли ижрочиси ва продсери Алек Болдуин ва бошқа масъулларни қасддан қилинмаган қотилликда айблади, дейилади «Forbes» хабарида.
«Жавобгар Болдуин ва продюсерлар «Занг» суратга олиш майдончасида ўқотар қурол билан муомала қилишда муаммолар борлигини билишган ва 2021 йилнинг 21 октябрида ўқотар қуролни ишлатишда хавфсизлик техникаси асосий қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш учун вазиятни ўнглаш бўйича керакли чора кўришмаган», — дейила даъво аризасида.
Ҳатчинсларнинг адвокати «лоқайдлик ва харажатларни қисқартириш» операторнинг ўлимига сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан Санта-Фе шерифи ва прокуратураси тергов олиб бормоқда, Алек Болдуин воқеада ўзини айбдор деб ҳисобламаяти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter