Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаётга кўчган триллер: «Занг» фильмининг яна бир қатнашчиси хавф остида

Ҳаётга кўчган триллер: «Занг» фильмининг яна бир қатнашчиси хавф остида

Нью-Мексико (АҚШ)даги «Занг» фильмини суратга олиш майдони.

Фото: twitter.com/tracklist

АҚШда «Занг» фильмини суратга олиш жараёнида таниқли актёр Алек Болдуин кинооператор Галина Ҳатчинсни бехосдан отиб қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Кинотриллер ҳаётга кўчгандек: Ҳатчинс фожиасидан сўнг декорацияларни йиғиштириб олиш чоғида чироқ устаси Жейсон Миллернинг қўлини заҳарли дарвеш-ўргимчак чақиб олган. У қўлидан айрилиб қолиши мумкин, деб ёзмоқда «Sky News».

Хабарга кўра, бир неча кундан сўнг Миллерга ўргимчак чаққанидан кейинги жиддий симптомлар азоб беришни бошлаган, хусусан, қўл некрози ва сепсис.

Бир нечта жарроҳлик амалиёти ўтказилган: шифокорлар Миллернинг танаси бўйлаб заҳарнинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг қўлини сақлаб қолиш учун бор имкониятларини ишга солишяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг