Ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг
Республика Гидрометерология маркази ушбу ҳафтада юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади, ҳарорат 33-38 даражани ташкил қилади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15 м/с гача кучайиши мумкин.
Эртага мамлакатимиз ҳудудига кучсиз ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, натижада ҳарорат бироз - кечаси 18-23, кундузи 30-35 даражагача пасаяди. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва 33-38 даражани ташкил қилади.
Бугун ва эртага республика тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter