Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафталик об-ҳаво: бизни нима кутмоқда?

Ҳафталик об-ҳаво: бизни нима кутмоқда?

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бутун иш ҳафтаси мобайнида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади, фақат бугун ва эртага республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат бу кунларда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади, республиканинг айрим жойларида (асосан, бу мамлакатимизнинг жанубий ва чўл зоналари) термометр устунчаси 42 даражага етади, бу меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

Ҳарорат фонининг юқори бўлишига қарамасдан, бу бизнинг минтақа учун аномал ҳарорат эмас. Шундай, масалан, 2018-2019 йилларда худди шу даврда кундузги ҳарорат 40-43 даражагача етган. Республикамиз шимоли ва чўл зонасида ҳарорат қийматлари 44-46 даража бўлгани қайд этилган. Шу давр учун энг юқори ҳарорат Навоий вилоятидаги Бузаубой метеостанциясида 2019 йил 20 июлда қайд этилган, ўшанда ҳаво ҳарорати термометр устунчасининг 47,7 даража кўрсаткичида тўхтаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг