Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум бўлди

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 5-9 феврал кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эртага кечга томон баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

7 февраль  чоршанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида  8-9 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 8 февралда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 7-8 феврал кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

6-8 феврал кунлари шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

5-7 феврал кунлари ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача бўлади. 8-9 февралда кечалари 2-7 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 12-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Пойтахтимизда эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

7 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 февралда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат 7-9 февралда кечалари 3-6 даража илиқ, кундузи 7 февралда 7-9 даража илиқ бўлади, 8-9 февралда 15-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг