Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳабиб яна қайтади, бунга ишончим комил» — UFC раҳбари

«Ҳабиб яна қайтади, бунга ишончим комил» — UFC раҳбари

Россиялик Ҳабиб Нурмагомедов 30-ғалабасини қўлга киритиш учун октагонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Ultimate Fighting Championship раҳбари Дэйна Уайт айтиб ўтди.

«Гатжи устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ҳабиб ҳаддан ташқари ҳиссиётга эга эди. Биласизми, унда жангдан олдин жароҳат бор эди. Бундан ташқари, у отасининг вафот этганига қарамай, жангга рози бўлганди. Ўйлайманки, фаолиятини тугатиши ҳақидаги сўзлари ҳиссиётлар туфайли баён этилди. Мен 100 фоиз у яна жанг ўтказади демоқчи эмасман, аммо ишончим комил, у яна қайтади», — деган UFC раҳбари.

Шунингдек, Дэйна Уайт енгил вазн тоифасидаги камар вакант эмаслигини, у ҳамон россияликка тегишли эканлигини айтди: «Ҳабиб энди енгил вазн чемпиони. Бўш камар йўқ».

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 29 жангда 29 ғалабага эришган. У америкалик спортчи — Гатжи билан жангдан сўнг фаолиятини якунашини эълон қилди. Ҳабиб ўз ғалабасини 3 июлда вафот этган отасига бағишлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг