Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Қозоғистондан ёрдам сўради
Доғистонлик (Россия) UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (28-0)нинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов, нима қилиб бўлмасин, америкалик Тони Фергюсон (25-3)га қарши баҳорда ўтказиладиган жангда ўғлининг ёнида бўлмоқчи, деб ёзади «Sports.kz».
Аммо бу осонмас: катта Нурмагомедов виза сўраб қилган кўп карра мурожаатларга АҚШ консулхонаси рад жавобини берган. Бошқа умид қолмагач, у Қозоғистон орқали ҳужжат топширмоқчи.
«Виза олишга уриняпман. Ҳужжатларни Қозоғистонга юбордим. Чақиришлари керак. 22-санада (декабрь) Олмаотада бўламан. Суҳбатдан ўтиш умидидаман», — деди Абдулманноп Нурмагомедов.
Нурмагомедов — Фергюсон жанги 2020 йилнинг 8 апрель куни Нью-Йоркда ўтказилиши белгиланган. Улар олдин ҳам тўрт марта ўзаро жанг қилишга уриниб кўришган, аммо ҳар сафар жароҳатлар панд бериб, мегафайт амалга ошмай қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter