Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Порьени енггани учун қанча гонорар ишлаб олганига аниқлик киритди
Россиялик аралаш услубдаги жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Ризван Магомедов америкалик Дастин Порье билан олишувидан жангчининг ишлаб олган гонорарига ойдинлик киритди. Унинг сўзларини «Спорт-Экспресс» келтиради.
— Олти миллион (доллар) — бу камайтирилган рақам. Ҳабиб Порье билан жангдан Макгрегор билан жангдагидан кўра кўпроқ пул ишлаб топди, — дейди Магомедов. Унинг таъкидлашича, Нурмагомедов — дунё тан олган спортчи. У яхши гонорар олиши учун таниқли жангчиларга мухтож эмас.
Жорий йил сентябрь ойида жангчининг отаси Абдулманноп Нурмагомедов Порьега қарши жанг учун унинг ўғли Макгрегорга қарши жангидан кўра 3-3,5 баравар кўпроқ пул ишлаб олганини айтганди. 2018 йил октябрдаги жанги учун спортчи икки миллион доллар ишлаб топган.
Ҳабиб Нурмагомедов — UFCнинг енгил вазн бўйича амалдаги чемпиони. У ўзининг сўнгги жангида Порьени бўғувчи усулини қўллаб ғалаб қозонди. Ҳабиб Нурмагомедов ҳозирги вақтгача MMA қоидалари бўйича 28 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У вазн тоифаларини ҳисобга олмаган ҳолда UFC рейтингида иккинчи поғонани забт этиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter