Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гвардиола янги рекорд ўрнатди

Гвардиола янги рекорд ўрнатди

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Европа чемпионлар лигасида ўзига хос рекорд ўрнатган. Яъни у ўзи бошқарган жамоалар билан 9 марта ЕЧЛ ярим финалига чиққан мураббий бўлган.

Ушбу кўрсаткич ЕЧЛ рекорди ҳисобланади, бугунгача ҳеч бир мураббий бу ишни 9 карра қила олмаган. Гвардиола мазкур натижага «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Сити» жамоалари билан эришган.

Карло Анчелотти («Ювентус», «Милан», «Реал») ва Жозе Моуриньо («Порту», «Челси», «Интер», «Реал») эса мусобақа ярим финалига 8 марта чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда «шаҳарликлар» икки ўйин натижасига кўра «Атлетико» Мадридни ортда қолдирган. Энди улар ярим финалда Мадриднинг бошқа жамоаси «Реал»га қарши ўйнайдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг