Ғузорга махсус тиббий бригада юборилди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги шифокорлар 4 ёшли бемор болага ташхис қўя олмагани оқибатида у 20 июнь куни вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Шу оиланинг яна бир аъзоси — олти ёшли қизалоқ ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган, аммо унга мутахассислар ташхис қўйиша олмаган.
Ниҳоят, Соғлиқни сақлаш вазирлиги воқеага муносабат билдирди. Айтилишича, ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатни ўз назоратига олгани ва ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот беришини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter