Гурбангули Бердимуҳамедов доривор ўсимликлар ҳақида янги китоб ёзди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Туркманистоннинг доривор ўсимликлари» илмий-энциклопедик асарининг 13-жилди нашр этилди.
Давлат бошлиғи навбатдаги ҳукумат йиғилишида тўпламнинг янги жилдини тақдим этди, дея хабар беради Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Янги китобнинг чиқарилиши соғлиқни сақлаш ходимлари ва тиббиёт саноати ходимлари кунига тўғри келади, дея таъкидлаган мамлакат раҳбари.
Бердимуҳамедов Бош вазир ўринбосари Сапардурди Тойлиевга байрамда шифокорларга янги нашрнинг уюшган ҳолда тақдим этилишини таъминлашни топширган.
Бу Бердимуҳамедовнинг 2021 йилда ёзган учинчи китобидир. Бу йил у Ашхобод шаҳрининг 140 йиллиги ва Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ҳам асарлар ёзган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter