Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримованинг қизи Каримова бўлиш масъулияти ва Лола Каримова билан муносабат ҳақида гапирди

Гулнора Каримованинг қизи Каримова бўлиш масъулияти ва Лола Каримова билан муносабат ҳақида гапирди

Фото:«Repost.uz»

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова «Instagram»даги ўз саҳифасида Каримовлар оиласининг фарзанди бўлиш масъулияти ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Имон Каримовага обуначилардан бири Каримова бўлиш масъулияти ҳақида савол берган. Имон эса танлаш имкони йўқлигини, бариси ташқаридан кўринганчалик эмаслигини маълум қилган.

Бундан ташқари Имон холаси Лола Тиллаева-Каримова билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавобан «Ҳамма одам ўзини виждонига қараб яшайди. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади», дея муносабат билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг