Гулнора Каримова устидан навбатдаги суд мажлиси бошланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид навбатдаги жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи бошларида Гулнора Каримова ва бошқаларга нисбатан янги айбловлар эълон қилингани хабар қилинганди.
Унга кўра, Г.Каримова республика саноат корхоналарида фаолият юритган ва жуда кўп миқдордаги жиноий даромадлардан улуш бериб келган яна бир уюшган жиноий гуруҳга эга бўлганлиги аниқланганди. Бундан ташқари у фуқаролар ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўли билан уларнинг мулкларини ўзига тегишли компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилиб келгани қайд этилганди.
Шундан келиб чиқиб, Г.Каримовага Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган товламачилик, талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш ва жиноий уюшмани ташкил этиш билан боғлиқ жиноятларини содир этганлиги бўйича янги айблов эълон қилинганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, янги очилган жиноят иши доирасида етказилган зарарнинг миқдори 165 млн. АҚШ доллари ва 85 млрд. сўмдан кўпроқни ташкил қилгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter