Гулистондаги туғуруқхонада чироқ ўчди, болалар кислородсиз қолди
![Гулистондаги туғуруқхонада чироқ ўчди, болалар кислородсиз қолди](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3679886319.jpg)
Гулистон шаҳрида аҳоли чироқ ўчишидан норози бўлмоқда. Айниқса, бу ҳолат туғуруқхоналар ва шифохоналарда ҳам давом этмоқда.
«Zed News» каналига келиб тушган мурожаатлардан бирига кўра, Сирдарё вилоят туғуруқхонасида 1 соатга электр узиб қўйилган. Беморлар, ҳомиладор аёллар вилоят электр тармоқларига сим қоқишса, энди ҳар куни соат 15:00 дан 16:00 гача чироқ ўчирилиши айтилган.
«Онам туғуруқхонада. Бугун чироқ ўчиб қолганда болаларнинг кислородлари ҳам ўчиб қолган. Додимизни кимга айтишни билмаймиз», — деб ёзади мурожаатчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter