Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистондаги портлаш бўйича расмий хабар берилди. Жабрланганлар бор

Гулистондаги портлаш бўйича расмий хабар берилди. Жабрланганлар бор

Фото: ФВВ

Бугун, 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлаши содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

ФВВ ҳодиса ҳақида дастлабки маълумот берди. Унга кўра, портлашдан ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб,  фуқароларга тан жароҳати етган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчиришган. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг