Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузияда 7 август мотам куни деб эълон қилинди

Грузияда 7 август мотам куни деб эълон қилинди

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили 7 август куни Рача баланд тоғли минтақасидаги Шови курортида кўчки оқибатида одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан мотам куни бўлишини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 11 киши ҳалок бўлган.

«Бизнинг қароримизга кўра, душанба (7 август. – Газета.Ру) мотам куни деб еълон қилинади», — деди Гарибашвили табиий офат ҳудудини кўздан кечирганидан кейин.

3 август куни тушдан кейин «Sunset Shovi» меҳмонхонаси ҳудудига кўчки тушиб, натижада меҳмонхонага олиб борувчи кўприклар ва йўллар вайрон бўлган. Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Aйни пайтда офат ҳудудидан 70 га яқин одам эвакуация қилинган, 152 кишининг шахси аниқланган. Улар қутқарувчилар ва полициячилар билан хавфсиз жойда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг