Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия фавқулодда вазиятдан чиқди

Грузия фавқулодда вазиятдан чиқди

Фото: «Pixabay»

Грузияда 23 майдан (маҳаллий вақт билан соат 00.00 дан бошлаб) фавқулодда вазият ва комендантлик соати бекор қилинди.

Фавқулодда вазият коронавирус пандемияси туфайли март ойидан жорий этилганди.

Мамлакатда 23 майдан бошлаб 70 ёшдан катталарга кўчага чиқишга, автомобилда бир пайтнинг ўзида уч киши кетишига (икки нафари орқа ўриндиқда ўтириши шарт) рухсат берилади. Бироқ мамлакат фуқаролари ёпиқ иншоотларда ниқоб тақиб юришга мажбур, 10 нафардан ортиқ инсон бир жойда тўпланиши мумкинмас.

Кафелар, ресторанлар, барлар, пойабзал ва кийим-кечак дўконлари, йирик савдо марказлари, бассейн ва спорт заллари ҳозирча ёпиқ.

Грузия бош вазирининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Ираклий Чикованининг айтишича, мамлакат ўз вақтида қўллаган чора-тадбирлар чекловларни босқичма-босқич олиб ташлаш ва фавқулодда вазиятни бекор қилиш имконини берди.

Маълумот учун: Грузия — собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида (Туркманистонни истисно қилганда) коронавирусдан энг кам талафот кўрган мамлакат: вирусни юқтириш бўйича 723 та ҳолат қайд этилган, беморларнинг 495 нафари соғайиб кетган, қурбонлар — 12 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг