«Грэмми» мукофотига 28 марта сазовор бўлган Куинси Жонс вафот этди
«Грэмми» мукофотининг 28 карра соҳиби, мусиқа олами афсонаси Куинси Жонс 91 ёшида вафот этди. У Фрэнк Синатра билан ишлаган, Майкл Жексонга продюсерлик қилган.
Куинси Жонс 1933 йил 14 мартида Чикагода туғилган. 1950-йилларда Элла Фицжералд, Пегги Ли, Кичик Сэмми Дэвисларга продюсерлик ва аранжировкачилик қилган. Фрэнк Синатра билан узоқ йиллар (1958–1984) ҳамкорликда ишлаган.
Жонснинг Майкл Жексон билан ҳамкорлиги 1970-йиллар охирларидан бошланган. Майкл Жексонни дунёга танитган «Off the Wall», қолаверса «Thriller» ва «Bad» албомлари продюсери айнан Жонсдир. Мусиқа оламидаги фаолияти мобайнида Куинси Жонс 28 марта «Грэмми» мукофига сазовор бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter