Грецияда «шўхлик қилган» «Манчестер Юнайтед» футболчиси ҳибсга олинди

Грецияга ҳордиқ чиқариш учун борган «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Гарри Магуайр ҳибсга олинди.

Маҳаллий «Protothema» нашри хабарида Миконосдаги барларнинг бирида Магуайр ва унинг дўстлари англиялик сайёҳлар билан муштлашгани айтилади. Футболчи ва шериклари воқеа жойига етиб келган полициячилар билан ҳам низолашиб қолганидан сўнг, барчаси ҳибсга олиниб маҳкамага олиб кетилган.
Магуайр иштирокидаги воқеадан «Манчестер Юнайтед» хабардор. Клуб футболчининг грек ҳукумати билан ҳамкорлик қилишига ишонч билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter