Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Матич: Онана МЮнинг энг ёмон дарвозабонларидан бири

Матич:  Онана МЮнинг энг ёмон дарвозабонларидан бири

«Лион» ҳимоячиси Неманя Матич Европа лигаси чорак финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олдидан Андре Онанани МЮ тарихидаги энг ёмон дарвозабонлардан бири деб атади:

«Онана? Ҳозир «Манчестер Юнайтед» «Лион«дан кучлими? «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон дарвозабон ўз сўзларида эҳтиёт бўлиши керак деб ўйлайман.

Агар Ван дер Сар, Де Хеа ёки Шмейхел шундай деганда, уларга ярашган бўларди. Лекин Онана энг ёмон дарвозабонлардан бири. Унинг гапиришга хаққи йўқ»,
- дейди «Лион» ҳимоячиси.

Андре Онана аввалроқ
«Манчестер Юнайтед» «Лион»дан бир поғона юқорида эканини айтганди.

Маълумот ўрнида, «Қизил иблислар» жорий йилнинг 10 апрель куни Европа Лигаси чорак финали доирасида «Лион»га қарши майдонга тушади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг