Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Греция муҳожирларни қабул қилмади

Греция муҳожирларни қабул қилмади

Фото: Twitter / Yeni Şafak English‏

Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан йўлга чиққан ноқонуний муҳожирлар Марица дарёсининг Туркияга тегишли қирғоқларида қаттиқ совуқда нақ 13 соат қолиб кетганлар.

«Euronews»нинг хабар беришича, Греция хавфсизлик кучлари Европага йўл олган бир неча ўн ноқонуний муҳожирни чегарадаги Марица дарёсининг Туркия томонидаги соҳилига қайтариб юборган. Натижада улар қаттиқ совуқда қолиб кетган.

«Грецияда бизни дастлаб ёмон шароитли жойга қамаб қўйдилар. У ер жуда аянчли эди. Кейин бизни қувиб юборишди», — деган жабрдийдалар.

Туркия чегара полицияси муҳожирларни Марица ўртасидаги Серем оролидан топганлар. Икки кишининг аҳволи ўта оғирлиги хабар қилинмоқда. Улар касалхонага жўнатилган.

2011 йилда Сурияда нотинчликлар бошлангандан сўнг Марица дарёси ноқонуний мигрантларнинг Европага ўтувчи асосий йўлларидан бирига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг