Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грециялик 80 ёшли отахон мактабда ўқимоқда

Грециялик 80 ёшли отахон мактабда ўқимоқда

Фото: The Guardian

Грециялик 80 ёшли Василлис Панайотаропулос чала қолган таҳсилни якунига етказиш учун кечки мактабга қатнашни бошлади. The Guardian ёзишича, у 12 ёшида отасига далада қарашиш учун мактабни ташлаб кетган. Кейинчалик Афинага кетиб, ошпазлик қилган.

Отахоннинг айтишича, мактабни доим соғиниб яшаган. У охири бир қарорга келиб, шаҳодатнома олиш учун ўқишга қарор қилди.

Василлис 15 ёшли болалар билан бир синфда ўқийди. Ўқитувчиларининг айтишича, синфдошларига ижобий таъсир кўрсатмоқда, ўзи ҳам жуда тиришқоқ ўқувчи. Севимли фанлари — қадимги юнон тили ва математика. Отахон июн ойида мактабни битиради.

Воқеадан руҳланган Греция ҳукумати кечки мактабларни қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг