Горбачёв совуқ урушда ким ғолиб бўлганини айтди
Собиқ Иттифоқнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв ўзини совуқ уруш ғолиби деб эълон қилган АҚШни танқид қилди. Бу ҳақда у «Welt am Sonntag»га берган интервьюсида гапириб берган, деб ёзади «Горбачёв-фонд» сайти.
Унинг сўзларига кўра, икки қудратли давлат қарама-қаршилиги умумий ғалаба билан тугаган, бироқ ғарблик сиёсатчилар Вашингтонни ғолиб дея эълон қилишди.
— Улар бунинг Россияда қандай қабул қилинишини, русларнинг совуқ уруш ва қуролланиш пойгасини тўхтатишга қанчалик уринганини ўйлаб ҳам кўришмади. Бунинг сиёсатга ва Россия билан Ғарб ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир кўрсатишини ҳам хаёлларига келтиришмади, — дейди собиқ давлат раҳбари.
Шундан сўнг АҚШ ўзини «энди Ғарбга ҳаммаси мумкин» қабилида иш тута бошлаганини: БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкцияларисиз куч ишлатаётгани, халқаро келишувларни бузаётгани ва ўз шартларини айтаётганини ҳам қўшиб қўйди. Бироқ, Горбачёвнинг фикрича, ғарблик сиёсатчилар янги давр синовларига дош беролмади.
Августда Горбачёв Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартноманинг бекор қилиниши стратегик барқарорлик тамойиллари бузилиши ва янги қуролланиш пойгасига олиб келишини айтганди. Бундан ташқари, дунё сиёсати тартибсиз ривожланади, дейди собиқ президент.
Совуқ уруш деб икки давлат блокининг ҳарбий, иқтисодий ва мафкуравий қарама-қаршилигига айтилади. Биринчи блокнинг маркази Собиқ Иттифоқ, иккинчисиники АҚШ бўлган. Бу қарама-қаршилик 1946 йилдан 1989 йилгача чўзилган, уни чин маънодаги уруш деб бўлмасди. У қуролланиш пойгаси билан давом этди. Хусусан, ядро қуролини ишлаб чиқариш учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфини туғдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter