«GM Uzbekistan» янги «Chevrolet Trailblazer», «Equinox» ва «Traverse» автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
«GM Uzbekistan» заводи яна учта янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Уларнинг номлари «Chevrolet Trailblazer», «Equinox» ва «Traverse» бўлади, дея ёзмоқда «Gazeta.uz».
17 май куни Андижонга ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёевга «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов келажакда ишлаб чиқариладиган янги кроссоверларни таништирган.
Лойиҳани ишга тушириш қиймати 500 миллион долларга баҳоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter