Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» акциясининг илк ҳафтасида 400 дан ошиқ «Malibu» ва «Tracker» сотилди

«GM Uzbekistan» акциясининг илк ҳафтасида 400 дан ошиқ «Malibu» ва «Tracker» сотилди

Фото:«GM Uzbekistan»

14 февраль куни «GM Uzbekistan» АЖ «Ўзагросуғурта» билан ҳамкорликда «Malibu» ва «Tracker» автомобилларини харид қилиш истагида бўлган мижозларга ушбу автомобилларни муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизматни таклиф қилганди.

Акциянинг илк ҳафтасида 400 дан ортиқ «Malibu» (172) ва «Tracker» (287) автомобиллари сотилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Янги хизмат шартларига кўра, харидор Lacetti автомобилининг пулига (128 млн сўм) «Chevrolet Tracker», «Tracker» автомобили пулига эса (215 млн сўм) Malibu» автомобилини харид қилиши мумкин. Автомобилнинг қолган суммаси эса 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.

Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан, шунингдек муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради ҳамда автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Акция 1 мартга қадар амал қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг