Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ғишткўприк» божхона пости янада кенгайтирилади

«Ғишткўприк» божхона пости янада кенгайтирилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Ғишткўприк» божхона пости ҳудуди қарийб 2 гектарга кенгаяди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг жорий йил 26 январдаги тегишли қарорига кўра, Тошкент тумани «Ғишткўприк» агрофирмаси массивидаги 197қ, 198қ, 200қ-контурларда жойлашган 1,81 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган давлат захирасидаги ер майдони «Ғишткўприк» чегара постини кенгайтириш ва лойиҳа ҳужжатлари асосида қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун ажратилди.

Шунингдек, қарорда, мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишларини амалга ошириш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг