Ғишт заводи олиб беришни ваъда қилганлар қўлга тушди
Оҳангарон туманида 8 гектарли ғишт заводини аукциондан арзон нархларда олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИВ коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Н.П ва С.Н. Оҳангарон туманида 8 гектар ер майдонида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводини фуқаро Ф.Ш.га танишлари ёрдамида 200 000 АҚШ доллари эвазига аукцион орқали арзон нархларда ютиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter